Украина Қуролли кучлари ҳарбийлари асирга олинган россиялик аскарларни ўлдиргани акс этган видео ҳақиқий бўлиб чиқди

Украина Қуролли кучлари ҳарбийлари асирга олинган россиялик аскарларни ўлдиргани акс этган видео ҳақиқий бўлиб чиқди

The New York Times Украина Қуролли кучлари ҳарбийлари асирга олинган россиялик аскарларни ўлдиргани акс этган видеонинг ҳақиқийлигини тасдиқлади.

"The New York Times томонидан тасдиқланган видеолар урушдаги даҳшатли лаҳзани кўрсатади, аммо рус аскарлари қандай ва нима учун ўлдирилгани кўрсатилмаган", дейилади мақолада.

Москва ва Киев бир-бирини ҳарбий жиноятларда айбламоқда. Россия томони Украина кучларини қуролсиз россиялик ҳарбий асирларни шафқатсизларча отиб ташлаганликда айбламоқда, Украинанинг инсон ҳуқуқлари бўйича омбудсмени Дмитрий Лубинец эса рус аскарлари таслим бўлган пайтида ўт очганини таъкидламоқда.

"Инсон ҳуқуқлари тарафдори бўлган шифокорлар" ташкилотининг тиббий маслаҳатчиси доктор Рохини Хаарнинг айтишича, ҳарбий асирларнинг аксарияти бошидан ўқ еган. “Қон излари бор. Бу улар ўлик ҳолда ўша ерда қолдирилганидан далолат беради", деди Хаар.

Утрехт университетининг ҳарбий жиноятлар бўйича эксперти Ива Вукусичнинг айтишича, уруш жиноятини фақат видео далилларга асосланиб тасдиқлаш қийин. Унинг сўзларига кўра, ҳал қилувчи омил рус аскарлари отиб ташланган вақт бўлиши мумкин.

"Агар бу ҳарбий асирлар тинтув қилинмаган бўлса, украиналиклар уларнинг қуролланган ёки йўқлигини билишмаган", деди у.

Вукусичнинг маълум қилишича, россиялик ҳарбийларнинг хатти-ҳаракатлари сохта таслим бўлиш ёки жанговар бўлмаган мақом сифатида Украина Қуролли Кучларига қарши ҳийла сифатида баҳоланиши мумкин, бу Женева конвенцияларига мувофиқ уруш жинояти сифатида жиноий жавобгарликка тортилишига сабаб бўла олади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!