Украина чегарачилари... Эстония чегарасида хизмат қилади

Украина чегарачилари... Эстония чегарасида хизмат қилади

Улар «ўз тажрибалари асосида» Эстония чегарасини кесиб ўтишни хоҳловчи Украина ва Россия фуқароларини «сўроқ қилиш»да иштирок этади. Яъни, нотўғри ишончсиз украинлар ва русларни аниқлаш.

Ҳозиргача бор-йўғи 5 нафар украиналик чегарачи ўз хизматини бошлаган.

Сиз уларни Нарва ва Луҳамаа чегара пунктларида учратишингиз мумкин.

▪️Чегара қўриқлаш бошқармаси бошлиғи Эгерт Беличевнинг сўзларига кўра, бўлим украиналик ҳамкасбларини Эстониянинг шарқий чегарасига жалб қилишнинг турли йўлларини қидирган ва бу ҳақиқатга айланганидан хурсанд:

«Ҳар куни юзлаб одамлар орасида улар можародан қочаётганлар ва Эстонияга келиш ҳуқуқига эга бўлмаганларни ажратиб кўрсатишлари керак», деди Беличев.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!