Уч давлатда жанг қилиб, омон қолган полковник Москва теракти қурбони бўлди

Уч давлатда жанг қилиб, омон қолган полковник Москва теракти қурбони бўлди

Косово ва Тожикистондаги жангларда қатнашган, ниҳоят Украинадаги урушдан таътилга чиққан Россия разведка бошқармаси полковниги Тимур Мясников "Крокус Сити Ҳолл"даги теракт оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда РБК хабар берди.

Қайд этилишича, учта ўқ теккан ҳарбийни қутқариб қолишнинг имкони бўлмаган. Полковник Косово ва Тожикистонда жанг қилган ва терактдан олдин у Россиянинг Украинадаги урушида қатнашиб, таътилга чиққан.

"Мясниковнинг ўлими ҳақидаги маълумотлар дастлаб Суворов ҳарбий мактаблари битирувчиларининг Telegram-каналида пайдо бўлди. У Москва вилояти Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан эълон қилинган терактдан кейин жароҳатланиб, шифохонага ётқизилганлар рўйхатида ҳам бор эди", дейилади хабарда.

“Россия офицерлари” ташкилоти Самара вилояти бўлими президиуми раиси Артур Маливанчукнинг айтишича, "полковник Мясников Суворов ҳарбий билим юрти ва Ҳарбий университет битирувчиси бўлиб, Россия Бош штаби Бош бошқармаси таркибига кирувчи 3-махсус кучлар бригадасида хизмат қилган. У Косово ва Тожикистонда жанг қилган, сўнгги икки йилда эса Шимолий ҳарбий округ зонасида бўлган. Терактдан бир неча кун олдин Мясников таътилга Москвадаги оиласини кўриш учун кетган. У хотини ва ўғли билан "Крокус"га "Пикник" гуруҳи чиқишини томоша қилиш ниятида келган".

Маълумот учун, "Крокус Сити Ҳолл"даги қонли ҳужум қурбонлари сони 143 нафарга етган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!