Туркиянинг Диёрбакир вилоятида теракт: 7 киши ҳалок бўлди, 10 киши жароҳатланган

Туркиянинг Диёрбакир вилоятида теракт: 7 киши ҳалок бўлди, 10 киши жароҳатланган

Туркиянинг Диёрбакир вилоятида жойлашган Кулп туманининг қишлоқ ҳудудида Курдистон ишчи партияси жангарилари ўтин йиғишга кетаётган одамлар тўла автомобилни портлатиб юборди. Оқибатда 7 киши ҳалок бўлган, 10 киши жароҳат олган.

«Anadolu Ajansı» агентлиги хабарига кўра, портлашдан олдин воқеа жойида туман ҳокимлигига қарашли машинани кўришган. Туркия хавфсизлик кучлари ходимлари ўтказган амалиёт чоғи Халқлар демократик партияси маҳаллий бўлинмаси раҳбари ҳамда Кулп ҳокимлиги илмий бўлими бошлиғи қўлга олинган. Портлатишга бевосита алоқадор шахслар қидирилмоқда.

Тергов аниқлашича, террорчилар масофадан ишга туширилувчи портловчи қурилмадан фойдаланишган. Портлаш жойида диаметри 1,5 метрлик чуқур ҳосил бўлган. Жангарилар кўпроқ одамнинг қонини тўкиш учун олдинда кетаётган ёғоч ортилган тракторни атайин ўтказиб юборгани айтилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!