Туркиядаги ватандош хотин-қизлар муаммолари ўрганилмоқда

Туркиядаги ватандош хотин-қизлар муаммолари ўрганилмоқда

Ўзбекистон Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раисининг ўринбосари Мукаррам Нурматова бошчилигидаги делегация амалий ташриф билан Туркияга борди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА.

Делегация таркибидан Ўзбекистон Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, Ички ишлар вазирлиги вакиллари ўрин олган. 15-20 апрель кунлари мобайнида бўлиб ўтаётган ташрифдан мақсад Туркиядаги Ўзбекистон хотин-қизлари муаммоларини ўрганиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдан иборат.

Сафар давомида Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасида делегация аъзолари билан учрашув ташкил этилди.

Унда Туркияда вақтинча бўлиб турган ўзбекистонлик аёлларнинг муаммоларини комплекс ўрганиш, уларга ҳуқуқий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш масаласида Туркия давлат органлари, шунингдек, нодавлат-нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича амалий чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Бош консулхона ходимлари делегация аъзоларига оила ва никоҳ, фуқаролик, меҳнат ҳамда миграция соҳасидаги Туркия қонунчилиги, фуқароларимизни қизиқтираётган масалалар ва улар дуч келаётган муаммолар тўғрисида батафсил маълумот бердилар.

Делегация аъзолари иштирокида жорий йилнинг 16-17 апрель кунлари Истанбул шаҳрида, 19 апрель куни эса Бурса шаҳрида ватандош хотин-қизлар учун сайёр қабуллар ташкил этилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!