Туркиядаги ўзбекистонликларга Ўзбекистонга қайтмай туриш тавсия қилинди

Туркиядаги ўзбекистонликларга Ўзбекистонга қайтмай туриш тавсия қилинди

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси Туркиядаги яшаб турган фуқароларни ватанга қайтмай туришга чақирди.

Туркиядаги Ўзбекистон дипломатлари томонидан юборилган хатда ёзилишича, бунга 26 март куни Тошкент-Истанбул рейсида келган 240 киши орасида 7 нафар инсонда коронавирус аниқлангани билан изоҳланган.

“Азиз ватандошлар! Сизлардан кимда-ким Туркияда ташаб турган бўлса, ватанга қайтишга шошилмасликка чақирамиз. Сиз ёки қайтиш ниятида бўлиб турган яқинларингиз соғлом бўлиши мумкин. Бироқ, 6 соатдан ортиқ самолётда учиш давомида атрофдаги бошқа йўловчилар вирус билан касалланган бўлишлари эҳтимоли ўта юқори. Бундан ташқари, энг камида 14 кунлик карантин даврида ҳам касалликни юқтириб олмасликларига ҳеч ким кафолат бера олмайди.

Баён қилинганлардан келиб чиқиб, сизларни ёки яқинларингизни имкон даражасида ватанга тезроқ қайтишга шошилмасликка чақирамиз”, дейилади Истанбулдаги консулхона хабарида.

Фото: Sof.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!