Туркияда машиналар ҳаракати орқали юзага келган ҳаво оқимидан энергия олиш бошланди

Туркияда машиналар ҳаракати орқали юзага келган ҳаво оқимидан энергия олиш бошланди

Туркияда машиналар ҳаракати орқали юзага келган ҳаво оқимидан энергия олиш бошланди. Лойиҳа ENLIL номини қўлга киритган. Қурилма йирик шоҳ кўчаларда ўрнатилмоқда.

Истамбулдаги йирик кўчалар четида шамол қувурларини ўрнатишмоқда. Бундан кўзланган мақсад — машиналарнинг тезкор ҳаракатларини ортидан юзага келадиган ҳаво массаларини энергия манбасига айлантиришдир.

Қурилма ENLIL дея номланади. Унинг яратувчилари Истамбул университети ва Девеcитеч компанияси ҳисобланади.

Ғоя дастлаб турк муҳандиси Керем Девечи томонидан тақдим этилган. Тезюрар Metrobüs юрган чоғида ҳаракат ортидан юзага келадиган ҳаво шамол қувурлари орқали энергия олиш учун етарли бўлиши мумкинлиги ҳақида фикр билдирган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!