Туркия ва Хитой инвесторлари билан учрашув бўлиб ўтди

Туркия ва Хитой инвесторлари билан учрашув бўлиб ўтди

Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев мамлакатимизга келган Туркия ҳамда Хитой Халқ Республикаси ишбилармонларини қабул қилди.

Вилоят ҳокими Туркия давлатининг “Esan Eczacıbası Endüstriyel Hammaddeler San. ve Tic.A.Ş” компанияси бош директори Эмре Кайишоглу билан учрашувда туркиялик инвестор билан “Учқулоч” полиметалл конини комплекс ўзлаштириш лойиҳасини амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди.

Эргаш Салиев Хитой Халқ Республикасининг Тианжин Ченгхуанченг раҳбарлигидаги “Automobile Market Managmanet Co.,Ltd” компанияси вакиллари билан Жиззахда ишлаб чиқарилаётган автомобиллар учун эҳтиёт қисмлар ҳамда энг сўнгги русумдаги замонавий мебель ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш бўйича келишиб олди.

Мулоқотларда вилоят ҳокими туркиялик ва хитойлик ишбилармонлар билан вилоятда янги лойиҳаларни амалга ошириш икки томонга ҳам манфаатли эканини алоҳида таъкидлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!