Туркия қишга тайёргарликни якунлади

Туркия қишга тайёргарликни якунлади

Туркия қиш мавсумига ҳозирлик кўрди ва ер ости омборларини табиий газ билан тўлиқ тўлдирди, деди республика энергетика ва табиий ресурслар вазири Фатиҳ Дўнмез.

“Қиш олдидан сўнгги тайёргарлик ишлари якунланди. Силиври ва Туз Гўлудаги ер ости табиий газ омборларимиз 100 фоиз тўлди”, деб ёзди у ижтимоий тармоқда.

30 сентябрь куни Европанинг энергетика масалалари бўйича комиссари Кадри Симсон ва Европа Иттифоқи давлатларининг тегишли вазирлари қиш осон бўлмаслиги, кейингиси эса янада қийинлашишидан хавотир билдирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!