Трампнинг маслаҳатчилари доллардан узоқлашган давлатларга нисбатан санкцияларни муҳокама қилмоқда

Трампнинг маслаҳатчилари доллардан узоқлашган давлатларга нисбатан санкцияларни муҳокама қилмоқда

АҚШнинг собиқ президенти ва Америка етакчиси лавозимига номзод Доналд Трампнинг маслаҳатчилари ташқи савдода АҚШ долларидан фойдаланишдан бош тортган давлатларга нисбатан санкциялар қўллаш имкониятини муҳокама қилмоқда.

Бу ҳақда Блоомберг хабар берди.

«Доллардан бошқа валюталарда ўзаро савдони фаол олиб борадиган ҳам иттифоқчилар, ҳам рақиблар учун жарима вариантлари кўриб чиқилмоқда. Бу чоралар экспорт назорати, валюта манипуляцияси учун айбловлар ва тарифларни ўрнатишни ўз ичига олиши мумкин», — дейилади агентлик хабарида.

Қайд этилишича, агар Доналд Трамп сайловда ғалаба қозонса, унинг жамоаси дедолларизация жараёни доирасида ўз савдоларида миллий валюталардан фойдаланишни фаол ошираётган БРИКС мамлакатларини нишонга олишни режалаштирмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!