Трамп Қрим тўғрисида: Барчасига Обама айбдор!

Трамп Қрим тўғрисида: Барчасига Обама айбдор!

АҚШ президенти Дональд Трамп Оқ уйдаги матбуот анжуманида ўзидан аввалги президент — Барак Обама Россиянинг Қримни ўзига қўшиб олишига қўйиб берганини айтди, деб ёзади«РБК». Бу ҳақда у журналистнинг Россия президенти Владимир Путин билан Хельсинкидаги суҳбат ҳақида берган саволига жавобан айтиб ўтди.

«Биз хавфсизлик, Сурия, Украина ҳақида кўп гапирдик. Президент Обама Украинанинг катта қисмини қўшиб олишга қўйиб бергани ҳақида (гаплашдик)», — деди у. Журналист айнан Путин «Қримни босиб олгани»ни таъкидлади. «Бу Обаманинг режими эди. Бу Обама даврида бўлган, шундайми? Менинг (президентлик) давримда эмас. Обама бунинг юз беришига қўйиб берган. Бунинг менга ҳеч қандай алоқаси йўқ», — деди Трамп.

Америка етакчиси аввалроқ ҳам Обамани Қримнинг Россияга қўшиб олинишида айблаган эди. Трамп 2014 йилда у президент бўлганида бу содир бўлмаган бўлишини айтганди. Президент ҳодиса «Обаманинг фалокати» бўлганини қўшиб қўйди.

Daryo.uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!