Тойлоқ туманида 2,9 млрд сўмлик табиий газни ўғирлаган иссиқхона аниқланди

Тойлоқ туманида 2,9 млрд сўмлик табиий газни ўғирлаган иссиқхона аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тойлоқ туман бўлими, прокуратура ва “Тойлоқтумангаз” газ таъминоти ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “I.a.” МЧЖ раҳбари И.М. МЧЖ иссиқхонасида иститиш қозони ва қўлбола ёндиргичларни умумий фойдаланишдаги газ тармоғига тижорат мақсадида яширинча улаб, давлат ва жамият манфаатларига 2,9 млрд сўм зарар етказганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!