Тошкентнинг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

Тошкентнинг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

Таъмирлаш ишлари туфайли Сергели туманининг айрим ҳудудларига 24 июнь куни соат 10:00 дан 17:00 гача табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудгаз Пойтахт”га таяниб Дарё нашри хабар берди. Аҳоли истеъмолчилари сони:

  • “Нўғайқўрғон” МФЙ Моҳидил, Моҳичеҳра, Гулзор ва Эркинлик кўчаларидаги 426 та ерли хонадон;
  • “Қубайтепа” МФЙ Паризод ва Қубайтепа кўчаларидаги 392 та ерли хонадон;
  • “Сўғдиёна” МФЙ Сўғдиёна-2 кўчасидаги 110 та ерли хонадон.

Улгуржи истеъмолчилар сони — 14 та.

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади. Юзага келаётган ноқулайликлар учун газ таъминоти филиали истеъмолчилардан узр сўрайди.

Эслатиб ўтамиз, 11 июнь куни Юнусобод, Миробод ва Олмазор туманларининг қатор ҳудудларига табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилган эди. 10 июнь куни ҳам Тошкентда қатор ҳудудларда электр ва газ таъминоти вақтинча тўхтатилган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!