Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида ЙПХ машинасидан қочган Orlando бошқа машинага урилиб, ағдарилиб кетгани акс этган видеолар тарқалди.
Тошкент шаҳар ЙҲХБ матбуот хизматининг маълум қилишича, 4 июнь куни соат 02:05 ларда Мирзо Улуғбек тумани Мирзо Улуғбек—Мустақиллик шоҳкўчалари чорраҳасида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспектори томонидан ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган К.У. (2005 йилда туғилган) бошқарувида бўлган Orlando ҳуштак ва жезл ёрдамида тўхтатилганида, тўхташ ишорасига бўйсунмасдан ҳаракатни давом эттирган. Ҳайдовчининг хатти-ҳаракати ходимларда шубҳа уйғотгани сабабли орқасидан хизмат автомашинасида кузатиб борилган.
ЙПХ инспектори ҳайдовчини зарарсизлантириш мақсадида, ҳолат бўйича алоқа воситаси орқали кейинги чорраҳада хизмат олиб бораётган ЙПХ инспекторига хабар берган. ЙПХ инспектори автомашиналарни ҳаракатини чеклаш мақсадида ҳаракатни ёпиб турган вақтида, Orlando ҳайдовчиси Lacetti тўхтаб турганида, қасддан оралиқ масофани сақламасдан орқа қисмига бориб урилган. Чорраҳадаги ЙПХ инспекторига хавф туғдириб қонуний тўхташ ишорасига ҳам бўйсунмасдан, ЙТҲ содир бўлган воқеа жойидан қочиб кетиб, ҳаракатни давом этирган.
Orlando ҳайдовчиси ҳаракат давомида ЙПХ инспекторларига бўйсунмасдан, светофорнинг тақиқловчи ишораларига амал қилмасдан ҳаракатланган ва бир неча марта ходимларнинг қонуний тўхташ ишорасига бўйсунмаган ва авариявий хавфли ҳолат қилиб ўз йўналишида ҳаракатланиб келаётган Lacetti хизмат автомашинаси йўналишига халақит бериб тўқнашган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда ЙПХ машинасига жиддий зарар етгани, Orlando ағдарилиб кетганини кўриш мумкин.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
АҚШ президенти Доналд Трамп Россия раҳбари Владимир Путин билан суҳбатлашгандан сўнг, Россиянинг Украинага қарши урушда ғалаба қозонишига ишонч билдирди.
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида етиштирилган қовун маҳсулотларида гўёки нитрат миқдори меъёрдан ортиқ экани ва уни истеъмол қилган фуқаролар заҳарланаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Исроил армияси ўзини ҳимоя қилиш доирасида Ғазо секторидаги амалиётини кенгайтирмоқда, бироқ гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишувга эришилса, “ҳаракатларини тузатишга” тайёр.
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда синтетик гиёҳвандлик воситалари айланмасига чек қўйишга қаратилган тезкор тадбир ўтказилди.
Кёдо агентлиги хабарига кўра, бўш турган лавозимга аҳоли орасида машҳур бўлган ёш сиёсатчи, собиқ бош вазир Жуничиро Коидзумининг ўғли Синдзиро Коидзуми тайинланади.
“Репорт” нинг хабар беришича , ташкилот сайтидаги овоз бериш жараёнининг транслятсиясига кўра, йиғилишда қатнашган 124 нафар иштирокчи давлат келишувни ёқлаб, 0 нафари қарши овоз берган. 11 давлат, жумладан Исроил, Эрон, Италия, Полша, Россия ва Словакия бетараф қолди. Шартномани маъқуллаш учун 83 овознинг кўпчилик овози керак эди.
“Репорт” нинг хабар беришича , армия матбуот хизмати баёнотига кўра, “Темир излар” 401-зирҳли бригадасининг жанговар муҳандислик батальонида хизмат қилган 22 ёшли сержант Ёзеф Еҳуда Хирак ҳалок бўлган.
АҚШ молия вазири Скотт Бессент CNN телеканалидаги интервюсида президент Доналд Трамп томонидан жорий этилган янги божлар ва уларнинг истеъмолчиларга таъсири ҳақида фикр билдира туриб, Walmart каби йирик чакана савдо тармоқлари божлардан келиб чиқадиган харажатларнинг бир қисмини ўз зиммасига олиши, аммо бу маҳсулот нархларининг ошишига олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.
Нашрнинг ёзишича, Москва ҳозирда Истанбулдаги музокараларнинг энг кам натижасига ҳам рози бўлиши мумкин. Чунки Россиянинг ҳозирги тактикаси АҚШни ҳаддан ташқари ғазаблантирмаслик учун тинчлик жараёнига тайёрлигини кўрсатишдан иборат.
Нашр мухбири маълумот беришича, Истанбулдаги музокараларда Россия делегацияси, жумладан Владимир Мединский, Украина томонига Харкив ва Суми областларини босиб олиш билан таҳдид қилган.
АҚШ 2025 йил охирига қадар Европа қитъасидаги ҳарбий контингентини қисқартириш бўйича музокараларни бошлайди. Бу ҳақда НАТОдаги АҚШ доимий вакили Мэттю Уитакер маълум қилди.