Тошкентда автофалокат: қурбон бор

Тошкентда автофалокат: қурбон бор

2019 йил 22 март куни Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ туманида яшовчи Д.Т. бошқарувидаги Нексия русумли автомашинани Янгибозор-Истиқлол йўлида ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни эплай олмай йўл четидаги зовурга ағдарилиб кетган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасига кўра, автомашина йўловчиси С.А. жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган ва ҳайдовчи ҳамда яна 2 нафар йўловчилари, Э.Г. ва А.Н.лар жароҳат олиб касалхонага ётқизилганлар. Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!