Тошкент вилоятида Дубайдан қайтган 7 нафар карантиндагилар 15 суткага қамалди. Нега?

Тошкент вилоятида Дубайдан қайтган 7 нафар карантиндагилар 15 суткага қамалди. Нега?

Бугун Юқоричирчиқ туман маъмурий судида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 54-моддаси (эпидемияларга қарши курашиш қоидаларини бузиш), 183-моддаси (майда безорилик) ва 194-моддаси (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) да назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳаракатларини содир этган Ш. Умматов (1987 йилда Тошкент шаҳрида туғилган), К. Арипов (1989 йилда Тошкент шаҳрида туғилган), И. Камилов (1976 йилда Тошкент шаҳрида туғилган), Д. Мавлянова (1986 йилда Сирдарё вилоятида туғилган), Ш. Тошмаматова (1994 йилда Наманган вилоятида туғилган), Ф. Низамова (1988 йилда Наманган шаҳрида туғилган), П. Рустамова (1990 йилда Самарқанд шаҳрида туғилган) ларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш кўриб чиқилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот хизмати хабар қилди.

Иш материалларига кўра, 2020 йил 1 апрель куни соат 20:00 лар атрофида Тошкент вилояти Қибрай туманида жойлашган “Энергетиклар” сиҳатгоҳида, Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳридан мамлакатимизга қайтган ва карантинда бўлган юқорида қайд этилган фуқаролар, белгиланган карантин қоидаларига амал қилмасдан, ҳар хил уятли сўзлар билан ушбу сиҳатгоҳда сақланаётган бошқа фуқаролар ва карантин тартибини назорат қилувчи ходимлар олдида бақир-чақир қилишиб, уларнинг тинчлигини бузишган вақтида, тинчликни таъминлаш учун келган ички ишлар органлари ходимларининг қонуний талабларини бажармасдан, жамоат жойида уларни хам уятли сўзлар билан сўкишиб майда безорилик қилишган.

Суд уларнинг айблари ишда тўпланган далиллар билан ўз тасдиғини топган деган хулосага келиб, 2020 йил 3 апрелдаги қарори билан Ш. Умматов, К. Арипов, И. Камилов, Д. Мавлянова, Ш. Тошмаматова, Ф. Низамова ва П. Рустамованинг ҳар бирига 15 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!