Тошкент вилояти Паркент туманидан хазина топилди

Тошкент вилояти Паркент туманидан хазина топилди

Улар XVI асрнинг охири – XVII асрнинг бошларига оид кўкариб, занглаб кетган мис тангалар бўлиб чиқди.

Уларни “Хўжа” маҳалласида яшовчи фуқаро ўз уйининг ҳовлисида ўра қаздираётганда топиб олган ва бу ҳақда мутахассисларга хабар берган.

Уй эгалари ва археолог гувоҳлигида саноқдан ўтказилганда тангаларнинг сони 939 та эканлиги аниқланди. Улар ўрганиш ва давлатга топшириш учун олинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!