Токио-2020. Коронавирус сабабли Ўзбекистон терма жамоаси таркибида ўзгариш бўлди

Токио-2020. Коронавирус сабабли Ўзбекистон терма жамоаси таркибида ўзгариш бўлди

Ташкенбаева квалификацион Жаҳон кубоги босқичлари орқали мазкур Олимпиадага йўлланма олган эди. Халқаро гимнастика федерацияси бундай вазиятда лицензион ўринда Ташкенбаевадан кейинги ўринда турган гимнастикачига Токио-2020 лицензияси берилишини таъкидлади. Ушбу поғонадаги кореялик спортчи айни пайтда яхши спорт формасида эмаслиги учун Олимпиадада иштирок этолмаслиги ойдинлашди.

Лицензион рейтингда ундан кейинги поғонани бошқа бир ўзбекистонлик гимнастикачи Екатерина Фетисова эгаллаган. Фетисова юқори спорт формасида тургани учун Ташкенбаеванинг ўрнини эгаллайдиган бўлди. Шу тариқа, эртага бўлиб ўтадиган яккалик беллашувларининг саралаш дастурида Екатерина Фетисова иштирок этади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!