Тожикистонга борган андижонлик аёллар ЙТҲга учраб, вафот этишди

Тожикистонга борган андижонлик аёллар ЙТҲга учраб, вафот этишди

Тожикистонда йўл-транспорт ҳодисаси натижасида Андижон вилояти Янгиобод туманида яшовчи икки нафар фуқаро ҳалок бўлди. Бу мамлакат ИИВ Матбуот хизмати хабар берди.

Йўл-транспорт ҳодисаси 12 ноябрь куни соат 17:20 атрофида Душанбе-Хўжанд-Чанок автомобиль йўлида содир бўлган. Аниқлик киритилишича, 50 ёшли Opel Astra ҳайдовчиси К.А. автомобилни қувиб ўтиш чоғида бошқа автомобиль билан тўқнашиб кетган.

Натижада, К.А. бошқарувни йўқотган ва автомобиль йўл четидаги пастликка ағдарилиб кетган.

ЙТҲ оқибатида, ҳайдовчиси К.А. (тожикистонлик), шунингдек, икки нафар ўзбекистонлик йўловчилар 35 ёшли М.Ю. ва 33 ёшли Д.Х.лар ҳалок бўлишган. Яна икки нафар ўзбекистонлик аёл, 43 ёшли З.Х. ва 39 ёшли Ф. Ю.лар турли даражадаги оғирликдаги тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!