Техникумларда ўқийдиганларнинг чет тили ўрганиш пули тўлаб берилади

Техникумларда ўқийдиганларнинг чет тили ўрганиш пули тўлаб берилади

Ҳукуматнинг янги қарорига кўра, чет тили ўрганишни хоҳловчи профессионал таълим муассаса ўқувчиларига енгилликлар бериляпти.

Унга кўра, профессионал таълим муассасаларига жалб этилган таълим олувчилар чет тилини мустақил равишда ўрганиб, халқаро ёки унга тенглаштирилган сертификатни тақдим этган тақдирда, таълим олувчи томонидан чет тилини ўқиш учун сарфланган харажатларнинг 50 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан ошмаган қисми Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!