Термиз аэропортида гиёҳвандлик таблеткаларининг “парвози”га чек қўйилди

Термиз аэропортида гиёҳвандлик таблеткаларининг “парвози”га чек қўйилди

Республикамиз божхоначилари томонидан гиёҳвандлик воситаларини божхона чегаралари орқали ноқонуний равишда олиб ўтилишига қарши мунтазам кураш олиб борилмоқда.

Жумладан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Термиз аэропорт” чегара божхона постида “Москва-Термиз” йўналиши учиб келган чет эл фуқароси Ш.А. белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, унга тегишли бўлган қўл сумкаларидаги кийим кечаклари орасида таркибидан гиёҳвандлик моддаси бўлган 200 дона “Кodein DAK 25 mg” ва 100 дона “Кodein Alternova 25 mg” номли таблеткаларни қонун ҳужжатлари талабларига зид равишда олиб келаётганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!