Телеграм жамоаси Дуровнинг ҳибсга олинишига илк муносабатини билдирди

Телеграм жамоаси Дуровнинг ҳибсга олинишига илк муносабатини билдирди

«Телеграм Европа Иттифоқи қонунларига, жумладан, Рақамли хизматлар тўғрисидаги қонунга амал қилади — унинг модерацияси саноат стандартлари доирасида ва доимий равишда такомиллаштирилади.

Телеграм бош директори Павел Дуровнинг яширадиган ҳеч нарсаси йўқ ва Европа бўйлаб тез-тез саёҳат қилади.

Платформа ёки унинг эгаси ушбу платформани суиистеъмол қилиш учун жавобгар эканлигини даъво қилиш бемаъниликдир.

Дунё бўйлаб деярли миллиард фойдаланувчи Телеграмъдан алоқа воситаси ва ҳаётий маълумотлар манбаи сифатида фойдаланади.

Биз бу вазиятнинг тез ечимини кутамиз. Телеграм барчангиз билан», дейилади баёнотда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!