Сурхондарёнинг 4 та туманидаги тадбиркорлар 2024 йилгача солиқлардан озод этилади

Сурхондарёнинг 4 та туманидаги тадбиркорлар 2024 йилгача солиқлардан озод этилади

Айни вақтда президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилояти фаоллари билан учрашув ўтказмоқда.

Давлат раҳбари Бандихон, Қизириқ, Музработ ва Шеробод туманларида очиладиган янги тадбиркорлик субъектларини ер, мол-мулк, кичик корхона айланмасидан олинадиган солиқлар, якка тартибдаги тадбиркорларнинг қатъий миқдордаги даромад солиғидан 2024 йил 1 январга қадар озод этишни таклиф қилди.

Бундан ташқари, вилоятдаги тоғли ва ерлари шўрланган ҳудудларда янгидан ташкил этиладиган тадбиркорлик субъектларини ҳам, 2024 йил 1 январга қадар юқоридаги солиқлардан озод қилиш ҳамда фойда солиғи ставкасини 2 баробарга камайтириши кераклиги таъкидланди.

Қўчқоров, Умурзоқов, Боболовга бир ой муддатда ушбу имтиёзлар бўйича Солиқ кодексига тегишли қўшимчалар киритиш ва уларни 1 июлдан қўллаш тўғрисидаги Қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш топшириғи берилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!