Сурхондарёда қалбаки диплом сотувчиси қўлга олинди — у дипломни қанчага пулламоқчи эди?

Сурхондарёда қалбаки диплом сотувчиси қўлга олинди — у дипломни қанчага пулламоқчи эди?

2018 йилнинг 10 август куни Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи номига Сариосиё туманида яшовчи фуқаро К.Р. аризаси юзасидан Сурхондарё вилоят ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси «Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлинма»си ходимлари томонидан Сариосиё тумани Шарғун шаҳарида жойлашган «Сардорбек» тўйхонасида тезкор тадбир ўтказилган. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Сариосиё тумани «Шарғун қурилиш» касб-ҳунар коллежининг масъул ходими М.Р. Сариосиё туманида яшовчи фуқаро З.Г.нинг номига расмийлаштирилган диплом бериш эвазига 2.400.000 сўм пулларни олган вақтда тезкор ходимлар томонидан ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида, Сариосиё тумани «Шарғун қурилиш» касб-ҳунар коллежининг масъул ходими М.Р.нинг яшаш уйида сақлаб келган фуқаро З.Г.нинг номига расмийлаштирилган К№5178812 серия рақамли диплом ва келгусида фуқароларни чув тушириб сотиш учун яшаш уйида сақлаб келаётган 20 дона диплом аниқланиб, холислар иштирокида расмийлаштириб олинган ҳамда Сариосиё тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан тергов олди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Manba: daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!