Сурхондарёда чет элга чиқишни истаган ота 5 минг доллар алимент олдиндан тўлади

Сурхондарёда чет элга чиқишни истаган ота 5 минг доллар алимент олдиндан тўлади

Сурхондарё вилояти Термиз туманида чет элга чиқишни истаган ота 5 минг доллар алимент олдиндан тўлади. Бу ҳақда МИБга таяниб “Дарё” хабар берди.

Унга кўра, Термиз туманида яшовчи фуқародан 2017 йилдаги суд буйруғига асосан вояга етмаган бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган эди. Мазкур ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Термиз туман бўлими иш юритувига қабул қилиниб, ижро ҳаракатларига киришилган.

Алимент тўловчи ота фарзандининг вояга етгунга қадар бўлган алимент пулини олдиндан тўлаб бериш имконияти борлигини ҳамда чет элга чиқиш учун тақиқларни бекор қилишни сўраб Бюро ходимларига мурожаат қилди.

Шундан сўнг, давлат ижрочиси томонидан бир нафар вояга етмаган фарзанднинг 18 ёшгача бўлган алимент миқдори олдиндан ҳисоблаб берилди ва у собиқ турмуш ўртоғи билан ўзаро келишган ҳолда 5 минг доллар миқдоридаги алиментни тўлиқ тўлаб берди.

Ҳужжатлар нотариал тартибда расмийлаштирилгандан сўнг, қарздорга нисбатан қўлланилган барча чеклов чоралари бекор қилинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!