Сурияда ИШИД террорчилари сўнгги урушга аёллар ва болаларни юборди

Сурияда ИШИД террорчилари сўнгги урушга аёллар ва болаларни юборди

ИШИД террорчилари Суриядаги Дейр-эз-Зор вилоятидаги аёллар ва болаларни сўнгги таянч учун жангга юборди. Бу ҳақда Al-Masdar News га таяниб Дарё хабар қилмоқда.

Жиҳодчилар юзга яқин аёл ва болаларни пана қилиб, Боғуздаги Сурия Демократик кучларига ҳужум қилди. Айрим хабарларга кўра, СДК 18 март, душанба куни бир неча жангчиларни йўқотгандан кейин таслим бўлди. Жангчиларнинг сўзларига кўра, улар аёллар томонидан ҳужумга учраган. Манбага кўра, бундан олдин ИШИД ҳарбий ҳаракатларида аёллар ва болалар қатнашмаган.

Сурия демократик кучлари Боғуз яқинидаги ИШИД қолдиқларига ҳужум қилмоқда. СДК матбуот марказининг бошлиғи Мустафо Бали жиҳодчиларнинг оммавий равишда таслим бўлаётганини маълум қилди: бир кун ичида уч минг террорчи қурол ташлади.

ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан террорчилик ташкилоти деб топилган.

Manba: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!