Судгача Гулжаҳон Йўлдошевани айбдорга чиқарган прокурор Бош прокуратурага ишга ўтди

Судгача Гулжаҳон Йўлдошевани айбдорга чиқарган прокурор Бош прокуратурага ишга ўтди

Чирчиқ шаҳар прокурори Бахтиёр Иброҳимов Бош прокуратуранинг бошқарма бошлиғи лавозимига тайинланди. Буни «Газета.uz»га Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов тасдиқлади.

У Тошкент вилояти бош инфекционисти Гулжаҳон Йўлдошеванинг тергови якунланмасдан, ОАВларда айбдор деган фикрни илгари сургани билан кўпчилликка таниш. 

Мазкур ҳолатга адвокат Усмонхон Салоҳиддинов: «Жиноят иши дастлабки босқичда эканини тан олган прокурор айблов судда нафақат тасдиқланиши, балки далиллар рад этилиши ҳам мумкинлигини билмайдими ёки била туриб, қонунга зид тарзда бўлса-да жамоат фикрини шакллантиришни, шу орқали судга таъсир ўтказишни мақсад қилганми?», — дея муносабат билдирганди.

Йўлдошеванинг адвокати Хушнуд Аҳроров, «Дастлабки тергов органи жиноят иши бошидан то якунига қадар ҳимоям остидаги Гулжаҳон Йўллдошевани нима бўлсада, айблашга қаратилганига гувоҳ бўлмоқдамиз», — дея айтганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!