Ғазо бўйича музокаралар: тез орада тугайдими?

Ғазо бўйича музокаралар: тез орада тугайдими?

Ғазода ўт очишни тўхтатиш ва гаровга олинганларни озод қилиш ҳаракатлари тобора кучайиб бормоқда. Жума куни ХАМАС келишув шартлари бўйича қайта кўриб чиқилган таклиф билан чиқди ва Исроил тўхтаб қолган музокараларни қайта бошлашини айтди.

Пайшанба куни Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху АҚШ президенти Жо Байденга музокараларни давом эттириш учун делегация юборишини айтди ва исроиллик расмийлардан бири унинг жамоасини мамлакат разведка хизмати раҳбари бошқаришини айтди.

Рейтер агентлигига исмини ошкор қилмаслик шарти билан гапирган Исроил музокара гуруҳидаги манба ҳозир келишувга эришиш учун реал имконият борлигини айтди.

❔ Исроилнинг изоҳлари аввалгиларидан кескин фарқ қилади, ҳар сафар ХАМАС томонидан илгари сурилган шартлар «қабул қилиб бўлмайдиган» деб аталган.

❕ Музокара жараёнига яқин бўлган Фаластин расмийсининг айтишича, Хамаснинг сўнгги таклифи, агар Исроил буни қабул қилса, рамка келишувига олиб келиши мумкин.

💬 «Томонларга доимий ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришиш учун кўпроқ вақт керак бўлса, ҳар икки томон ҳам шундай бўлгунга қадар жанговар ҳаракатлар қайта бошланмаслигига рози бўлиши керак», деди расмий Reuters агентлигига.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!