Суд президентдан ниқоб тақишни талаб қилди

Суд президентдан ниқоб тақишни талаб қилди

Бразилия федерал судьяси президент Жаир Болсонарога пойтахт Бразилия шаҳрида жамоат жойларида юз ниқобини тақиш бўйича маҳаллий қоидаларга риоя қилишни буюрди.

Судья Ренато Коэльо Бореллининг сўзларига кўра, Болсонаро "миллий шов-шувларга сабаб бўлиб бошқа одамларда касаллик тарқалишига олиб келмасилиги керак".

Ўтган дам олиш кунларда президент турли жамоат йиғилишларида ниқобсиз кўрингач суд шундай қарорга келган.

Бразилия федерал округи вирус тарқалишини назорат қилиш учун одамлардан жамоат ниқобларини кийишини талаб қилмоқда. Ушбу қарорни бажармаслик кунлик 390 АҚШ доллари (3,9 миллион сўм) миқдорида жарима солишга олиб келади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!