Суд Исроилдаги умумий иш ташлашни тўхтатишни талаб қилди

Суд Исроилдаги умумий иш ташлашни тўхтатишни талаб қилди

Бугун Исроилда энг нуфузли Histadrut касаба уюшмаси томонидан уюштирилган, гаровга олинганларни озод қилиш бўйича ҲАМАС билан келишувга эришиш талабидаги умумий иш ташлаш бўлиб ўтмоқда.

Мамлакатдаги кўплаб йўллар фаоллар томонидан тўсиб қўйилган, корхоналар, банклар, мактаблар ва аэропортлар ишламаяпти.

Исроил ҳукумати намойишни сиёсий деб ҳисоблаб, уни тўхтатишга уринди. Исроил Молия вазири, Хавфсизлик кабинети аъзоси Бецалел Смотрич эса мамлакат бош прокуроридан иш ташлашни тақиқлашни сўради.

Исроил Меҳнат суди иш ташлашни маҳаллий вақт билан 14:30 га қадар тугатишга буйруқ берди, бироқ маҳаллий ОАВ ташкилотчилар иш ташлашни маҳаллий вақт билан соат 18:00гача давом эттиришни режалаштирганини хабар қилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!