Суарес Месси билан 1 йил бирга тўп тепадиган бўлди

Суарес Месси билан 1 йил бирга тўп тепадиган бўлди

Луис Суарес "Интер Майами"га ўтади.

36 ёшли ҳужумчи яқин ҳафталарда Америка жамоасига қўшилади, деб хабар беради Miami Herald.

Томонлар ҳозирча ҳеч қандай ҳужжат имзолашмаган, аммо трансфер муқаррар. Футболчи билан бир йиллик шартнома имзоланиши кутилмоқда.

"The Athletic"нинг қўшимча қилишича, "Интер" аллақачон келишувга эришган.

Эслатиб ўтамиз, Суареснинг "Барселона"даги собиқ ҳамкорлари Лионель Месси, Серхио Бускетс ва Жорди Альба Флорида клубида ўйнашади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!