Столтенберг: НАТО ядро қуролини жанговар шай ҳолатга келтириш бўйича маслаҳатлашувлар ўтказмоқда

Столтенберг: НАТО ядро қуролини жанговар шай ҳолатга келтириш бўйича маслаҳатлашувлар ўтказмоқда

Шимолий Атлантика иттифоқига аъзо давлатлар ядро қуролини жанговар шай ҳолатга келтириш зарурати юзасидан маслаҳатлашувларни бошлади. Бу ҳақда НАТО бош котиби Йенс Столтенберг баёнот берди.

Унинг сўзларига кўра, Британиянинг The Daily Telegraph газетасига берган интервьюсида, бу масалада шаффофлик НАТО «ядро иттифоқи» эканлиги ҳақида «тўғридан-тўғри сигнал юбориш» имконини беради.

«Мен қанча ядро каллаклари ишлаши ва улар қандай сақланиши кераклиги ҳақида оператив тафсилотларга кирмайман, аммо бу масалаларда маслаҳатлашишимиз керак. Биз айнан шундай қиламиз», - деди Столтенберг.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!