Словакияда биринчи масжид очилди

Словакияда биринчи масжид очилди

Словакияда биринчи тўлиқ масжид пайдо бўлди. Бу ҳақда маҳаллий мусулмон жамоатчилиги ижтимоий тармоқларда хабар қилди, дея маълум қилди Islam News.

Пойтахт Братиславада риэлторлик агентлиги биносида очилган янги масжидда намозхонларнинг ўз саъй-ҳаракатлари билан сўнгги пардозлаш ишлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун, Словакия шу вақтгача битта ҳам масжиди бўлмаган Европа Иттифоқидаги ягона давлат бўлиб келаётган эди. Бу мамлакат расмийларининг исломга нисбатан ўзига хос муносабати натижасидир.

2016 йил ноябрида Словакия исломнинг мамлакатда расмий дин мақомига эга бўлишига деярли йўққа чиқарувчи қонунни қабул қилди. Чунки ушбу қонунга кўра, мамлакатда камида 50 минг нафар эътиқод қилувчиси бўлган динлар расмий дин мақомига эга бўлиши мумкин. Словакияда эса мусулмонлар сони 6 минг нафарга яқин.

2000 йилда Братиславада ислом маркази қурилиши бўйича низо келиб чиққан: пойтахт мэри дастлаб бундай марказни ташкил этишга рухсат бермаган. Кейинчалик ислом маркази фаолият бошлади, бироқ у тўлақонли масжид ҳисобланмайди - у ерда ҳамма жамоат намозлари ҳам адо этилавермасди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!