Сирдарёда ЙТҲ оқибатида жабрланган фуқароларнинг ҳаёти сақлаб қолинди

A A A
Сирдарёда ЙТҲ оқибатида жабрланган фуқароларнинг ҳаёти сақлаб қолинди

14 ноябрь соат тахминан 03:35 ларда Сирдарё вилояти ФВБга ИИБнинг Тезкор навбатчиси томонидан А-373 «Тошкент—Самарқанд» йўналишининг 13-километрида, юк автомашинаси йўлдан чиқиб автоҳалокатга учраганлиги юзасидан маълумот келиб тушди, деб хабар берди ФВВ матбуот хизмати.

Мазкур ҳолат бўйича Сирдарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Қутқарув отряди навбатчи қутқарувчилар Д.Худойбердиeв, О.Қораев, Қ.Турғунбоев, О.Маматкаримовлар зудлик билан воқеа жойига етиб боради.

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Шундан сўнг, қутқарувчилар йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида автотранспорт кабинасида қисилиб қолган фуқарони махсус техникалар ёрдамида кабинадан олиб чиқди. Жабрланган фуқаро ҳамда йўловчи зудлик билан Оқолтин тумани тиббиёт бирлашмаси жонлаштириш бўлимига етказди ва бу орқали фуқаро ҳаёти сақлаб қолинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!