Си Цзиньпин Тожикистонга ташриф буюради

Си Цзиньпин Тожикистонга ташриф буюради

Бугун ХХР Раиси Си цзиньпиннинг Тожикистонга бўлажак давлат ташрифига ҳар томонлама тайёргарлик кўриш бўйича қўшма режалар Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Мухриддин ва Хитой Халқ Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Сун Вейдун томонидан муҳокама қилинди.

Учрашувда Тожикистон ва Хитой ўртасидаги сиёсий, ҳарбий-техник, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳар томонлама стратегик шерикликни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш масалалари ҳам муҳокама қилинди, дея хабар беради Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!