Швейцариядаги иш берувчиларга масофадан ишлаётган ходимларнинг ижара ҳақини тўлаш мажбурияти юкланди

Швейцариядаги иш берувчиларга масофадан ишлаётган ходимларнинг ижара ҳақини тўлаш мажбурияти юкланди

Швейцариядаги иш берувчи корхоналарга масофадан туриб ишлаётган ходимларининг тураржойи ижара ҳақининг бир қисмини қоплаш мажбурияти юкланди. Бу ҳақда Swissinfo.ch ёзмоқда.

Лозаннадаги федерал суд агар ходим «уй офиси режими»га ўтказилган бўлса, иш берувчилар ходимнинг тураржойи ижара ҳақининг бир қисмини қоплаб бериши шартлиги тўғрисида қарор чиқарди.

Қарор ўзининг икки хонали квартираси ошхонасини иш кабинетига айлантиришга мажбур бўлган бухгалтерия компаниясининг ходимларидан бирининг даъво аризасини қаноатлантириш асносида қабул қилинган.

Иш берувчи судда уларнинг ходим билан келишувига кўра ҳеч қандай моддий компенсация назарда тутилмаганини таъкидлаган. Бироқ суд барибир, ходим томонида турган.

Энди швейцариялик ходимлар ишдан бўшаган ёки бўшатилган бўлса компенсацияни орқа сана билан расмийлаштиришлари ҳам мумкин. Ҳар ойилик компенсация миқдори 150 швейцария франки (154 АҚШ доллари) миқдорига тенг бўлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!