Шольц: "НАТО давлатлари ўзларини Россия билан урушаётган деб ҳисобламайди"

Шольц: "НАТО давлатлари ўзларини Россия билан урушаётган деб ҳисобламайди"

Германия канцлери Олаф Шольцнинг айтишича, НАТО давлатлари ўзларини Россия билан урушаётган деб ҳисобламайди ва у билан қарама-қаршиликка интилмаяпти.

Бу ҳақда The Wall Street Journal ёзмоқда.

“Биз ўзимизни Россия билан урушаётган деб ҳисобламаймиз ва Россия билан қарама-қаршиликка интилмаймиз”, — дея Шольц сўзларини келтиради манбаа.

Шу билан бирга, у альянс мамлакатлари Украинадаги можарога “НАТОни жалб қилиш”га қаратилган ҳар қандай уринишларга қаршилик кўрсатишини таъкидлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!