Шофиркон туман маркази ичимлик суви тармоқларини реконструкция қилишдаги талон-торожлик фош этилди

Шофиркон туман маркази ичимлик суви тармоқларини реконструкция қилишдаги талон-торожлик фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шофиркон туман бўлими томонидан вилоят “Сувинспекцияси” ва Бухоро шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси мутахассислари иштирокида, Шофиркон туман маркази ичимлик суви тармоқларини реконструкция қилиш ишлари бўйича ўтказилган назорат ўлчовида, “Э.” МЧЖ раҳбарлари ҳужжатларга амалда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш орқали 254,4 млн сўм бюджет маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари, шунингдек, сув таъминоти ва оқава сув объектлари қурилиши бўйича Ижиниринг компанияси ДУК Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси масъул ходимлари томонидан ушбу жамиятга 254,4 млн сўм бюджет маблағи ўтказиб берилганлиги аниқланган.  

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми ҳамда 209-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!