Шайхонтоҳур туманида кредитга олинган автомашинани сотиб юборган фирибгар аниқланди

Шайхонтоҳур туманида кредитга олинган автомашинани сотиб юборган фирибгар аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шайхонтоҳур туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Б.К. тижорат банкининг 276 млн сўм кредит маблағи эвазига харид қилган “Malibu-2” русумли автотранспорт воситасини гаровга қўймасдан фуқаро А.га сотиб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!