Сардобанинг зарар кўрган аҳолисига қанча пул топширилди?

Сардобанинг зарар кўрган аҳолисига қанча пул топширилди?

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги матбуот котиби Саодат Боймирзаева «Сардоба» тўғони офатини бартараф этиш ишлари юзасидан ҳисобот тақдим этди:

— Мирзаобод туманидаги маҳаллалар фуқаролари учун 42 миллиард 840 млн сўмлик сертификатлар:

— Оқолтин тумани бир қатор МФЙ аҳолисига 50 миллиард 240 млн сўмлик сертификатлар,

— Сардоба туманидаги зарар кўрган маҳалла аҳолисига 67 миллиард 920 миллион сўмлик сертификатлар тарқатилди.

— Яна 505 та оилага сертификларни етказиш ишлари олиб борилмоқда.

— 68 нафар ҳунармандга 200 дан ортиқ шогирд бириктирилди.

— Аҳоли билан суҳбатлар давомида уй-жой ва бошқа ҳужжатлар билан боғлиқ 6 343 та ҳамда уй ҳайвонлари билан боғлиқ 18 808 та мавжуд муаммо аниқланди.

— Мирзаобод туманидан 246 нафар фуқаро Андижондаги «Хонобод» дам олиш масканига, 69 нафари эса Фарғонадаги «Нурафшон» сиҳатгоҳига юборилди. Уларнинг 106 нафари — болалар, 209 нафари — аёллар.

— 94 нафар бола Андижон вилоятидаги «Автомобиллар» болалар оромгоҳига жўнатилди.

— 40 миллион сўм пул маблағларини етказиш учун 3 894 нафар фуқаро рўйхати шакллантирилган эди. Мурожаатлар асосида яна 1 193 нафар фуқаронинг моддий ёрдам учун рўйхати тузилди.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!