Самарқандда фоҳишахона ташкил қилганлар қилмишини беркитиш эвазига ИИБ ходимига пора бераётган вақтида ушланди

Самарқандда фоҳишахона ташкил қилганлар қилмишини беркитиш эвазига ИИБ ходимига пора бераётган вақтида ушланди

Самарқанд шаҳрида фоҳишахона ташкил қилганлар қилмишини беркитиш эвазига ИИБ ходимига пора таклиф қилишга уринди.

Вилоят ИИБ хабарига кўра, шаҳарнинг "Рудакий" кўчасида яшовчи она-бола фуқаролар жорий йилнинг 3 февраль куни қўшмачилик қилиш, фоҳишахона ташкил этиш мақсадида яшаш хонадонида тадбирга жалб этилган йигит ва қизга шароит яратиб беради.

Улар йигит ва қиздан 500 минг сўм пул олаётганда ИИО томонидан ушланди. Шунингдек, пуллар далилий ашё тариқасида ҳужжатлаштириб олинди.

Тўпланган ҳужжатлар юзасидан тергов ҳаракатларини ўтказаётган Самарқанд шаҳри бўйича ИИО фаолиятини мувофиқлаштирш бошқармаси 2-сонли ИИБ Жиноят қидирув бўлинмаси тезкор вакили олдига ўғил бориб онасини ўйиндан чиқариб юбориш эвазига 2 000 долларни пора тариқасида таклиф қилади.

2023 йил 4 февраль куни Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро ходимга хизмат хонасида 1 900 долларни берган вақтида қўлга олинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!