Самарқандда 22 ёшли келин ўзини 7-қаватдан ташлаб вафот этди

Самарқандда 22 ёшли келин ўзини 7-қаватдан ташлаб вафот этди

Самарқанд вилоятида 22 ёшли келин ўзини 7-қаватдан ташлаб вафот этди. Бу ҳақда “Замон” информацион дастурида маълум қилинди.

Хабарга кўра, ҳолат 20 март куннинг иккинчи ярмида содир бўлган. 7-қаватдан асфалт устига тушган аёл олган тан жароҳатлари сабабли шифохонага олиб кетилаётганда вафот этган. Айтилишича, аёл бу маҳаллада яшамаган.

22 ёшли келин асли Нуробод туманидан бўлиб, вақтинчалик қайнопасининг уйида 8 ойлик фарзанди билан яшаётган бўлган. Марҳума олий таълим муассасасида 3-курсда таҳсил олаётган бўлган. Курсдошлари у тўйдан кейин ўзгарганини айтиб, лекин жуда тартибли қиз бўлганини қайд этган. Ҳолат Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан ўрганилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!