Саида Мирзиёева Қорақалпоғистонни ривожлантиришга масъул бўлади

Саида Мирзиёева Қорақалпоғистонни ривожлантиришга масъул бўлади

Қорақалпоғистон аҳолисига қулай шароитлар яратиб бериш учун республика бюджетидан йил якунигача қўшимча 100 миллиард сўм берилиши белгиланди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Келгуси йилда Қорақалпоғистонда ижтимоий соҳа ва инфратузилма учун 1 триллион сўмдан зиёд маблағ ажратиш режа қилинган. Хусусан, 24 та мактаб, 5 та боғча, 7 та тиббиёт муассасаси қурилади ва таъмирланади.

Саноат зоналари ва йирик ишлаб чиқариш объектларига инфратузилма олиб боришга 353 миллиард сўм йўналтирилади.

Қорақалпоғистоннинг имкониятларини тўлиқ ишга солиш мақсадида ҳудудни ривожлантириш бўйича берилган топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли ижроси устидан назорат Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева ва Президентнинг Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси Турсинхан Худайбергановга топширилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!