Украинанинг Донецк вилоятининг босиб олинган қисмида "тажриба алмашиш учун" келган Шимолий Корея ҳарбийлари жойлашган полигонга ракета зарба берилгани ҳақида Россия махсус хизматларига яқин "Кремлевская табакерка" телеграм-канали хабар берди.
"Мудофаа вазирлигидаги манбаларимизнинг маълумотларига кўра, фавқулодда ҳодиса Донетцк яқинидаги полигонлардан бирида юз берган. КХДР дан бир гуруҳ зобитлар тажриба алмашиш мақсадида фронтга ташриф буюрган эди.
Дўстона ҳарбийларнинг бошлиқларга жангчиларимизнинг ҳужум ҳаракатларига ва мудофаага қандай тайёргарлик кўраётганлиги, шунингдек, Америка қуролларига қандай қарши туришимиз кўрсатиб берилди. Афсуски, полигонга ракета зарбаси берилди. Жами 20 дан ортиқ киши ҳалок бўлди, уларнинг олтитаси бизнинг дўстларимиз - Шимолий Корея зобитлари эди," - деб айтди суҳбатдошлардан бири.
Маълум қилинишича, яна уч нафар КХДР зобити ярадор бўлган ва даволаниш учун Москвага жўнатилган.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.