Россиядан Ўзбекистонга махсус поездлар қатнови қўйилмоқда
Россия Федерациясидан Ўзбекистонга қайтиш истагида бўлган фуқароларга пандемия даврида қулайлик яратиш мақсадида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан «Волжский-Тошкент» йўналишида 4 та махсус рейс режалаштирилмоқда.
Поездлар 22, 25, 29 октябрь ҳамда 1 ноябрь кунлари соат 20:57 да «Волжский-Тошкент» йўналишида ҳаракатини амалга оширади.
Ушбу рейсларга фақат бир томонга, яъни Волжский-Тошкент йўналишига чипталар сотилади.
Россиядаги фуқароларнинг яқинлари Ўзбекистонда туриб, уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати нусхаси билан e-ticket.railway.uz орқали чипталарни электрон тарзда харид қилиб, жўнатишлари ҳам мумкин.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).