Россияда Ўзбекистон фуқароси 13 метр баланддан йиқилиб тушди

Россияда Ўзбекистон фуқароси 13 метр баланддан йиқилиб тушди

Россиянинг Ломоносов туманидаги бахтсиз ҳодиса ишчининг ҳаётига зомин бўлди. 44 ёшли Ўзбекистон фуқароси 13 метр баландликдан қулаб тушди ва ҳалокат бўлди.

Фожиа ўтган шанба, 21 январь куни тушга яқин «Предпортови» ЁАЖ филиали ҳудудида содир бўлган. Скотч ишлаб чиқарувчи завод қурилишида томни таъмирлаётган эркак томдан қулаб тушган. Унинг хўжайини зудлик билан тез ёрдам чақирган, бироқ воқеа жойига етиб келган шифокорлар фақат ишчининг ўлимини аниқлай олишган, деди полициядаги манба "47 канал"га.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари воқеани бахтсиз ҳодиса деб ҳисобламоқда, бироқ воқеа жойидан хавфсизлик кабели олиб ташлангани маълум бўлди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!