Россия Хитойнинг зирҳли машиналаридан фойдаланишни бошлади

Россия Хитойнинг зирҳли машиналаридан фойдаланишни бошлади

Россияликлар биринчи марта Украинада Хитой зирҳли техникаларини жойлаштирди, деб ёзади Bild OSINT таҳлилчиси Жулиан Репке Мутахассис Россия ҳарбий Телеграм каналларидаги суратларни таҳлил қилиб, шундай хулосага келди: уларда ZFB-05 зирҳли автомобили фонида турган ҳарбий хизматчилар тасвирланган.

Репке фотосуратларнинг ҳақиқийлигини тасдиқлайди ва буни Украинада Хитой ҳарбий техникасидан фойдаланганлигининг биринчи далили деб ҳисоблайди.

“Хитой бу машиналарни етказиб беришни рад этади. Бироқ, Россия Федерацияси фойдаланиши мумкин бўлган кўплаб африкалик воситачилар бор ", деб ёзади Репке.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!