Эрон президенти Масуд Пезешкиан БМТнинг Нью-Ёркдаги қароргоҳида қуйидигаларни маълум қилди:
⭕️ Эрон Россияга ракеталар етказиб берган бўлиши мумкин, аммо «мен лавозимга киришганимдан бери (2024 йил 30 июль) бундай етказиб бериш бўлмади».
⭕️ Эрон ҳукумати «Россиянинг Украина ҳудудига бўлган агрессиясини ҳеч қачон маъқулламаган» ва бу борада АҚШ ва Европа давлатлари билан музокаралар олиб боришга тайёр.
⭕️ Эрон дунёни ядровий қуролдан холи қилмоқчи, «Умид қиламанки, биз ядровий келишув бўйича келишувга эришамиз».
⭕️ ҲАМАС етакчисининг Эрон заминида ўлдирилиши «керакли вақтда, тўғри жойда ва тўғри йўлда» жавобсиз қолмайди.
⭕️ Эрон ҳукумати «Ҳизбуллоҳ» ёки унинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни истаган бошқа гуруҳни ҳимоя қилади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.