Telegramда ўзгаришлар содир бўлди

Telegramда ўзгаришлар содир бўлди

“Telegram фойдаланиш қоидалари ва махфийлик сиёсатини янгилади. Бундан буён мессенжер қоидаларини бузган фойдаланувчилар IP манзиллари ва телефон рақамлари, ҳукуматлар қонуний талабларига кўра, тегишли органларга тақдим этилиши мумкин,” - деди Павел Дуров.

Мессенжер асосчисининг сўзларига кўра, компания бутун дунё бўйлаб фойдаланувчилар учун хизмат кўрсатиш шартлари ва махфийлик сиёсатига тегишли янгиланишлар киритган.

Шунингдек, Дуров Telegram жамоаси сўнгги кунларда сунъий онг ёрдамида мессенжердаги барча ноқонуний товарлар савдоси ва мавжуд бўлган ноқонуний контентни ўчириб ташлаганини маълум қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!