Хитой мамлакатларни жунгли қонунидан воз кечишга чақирди

Хитой мамлакатларни жунгли қонунидан воз кечишга чақирди

Дунё мамлакатлари жунгли қонунидан воз кечиб, халқаро ҳуқуқ устуворлигини мустаҳкамлаши зарур. Бу ҳақда Хитой ташқи ишлар вазири Ван И маълум қилди.

Вазир Нью Йоркдаги “Келажак саммити”да тегишли баёнотни берган.

“Кучлиларга заифларни қўрқитишга рухсат берилган жунгли қонунидан воз кечиб, халқаро ҳуқуқ устуворлигини мустаҳкамлаш керак. Жаҳонда ҳукмрон бўлишга интилишни жиловлаш, бир томонлама санкцияларга чек қўйиш, ривожланаётган мамлакатларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш зарур. Биз яхши келажак қуришимиз керак”, деди у.

Хитой ташқи ишлар вазирининг фикрича, буюк державалар бошқаларга ўрнак бўлиши лозим.

“Айниқса, буюк державалар ўз намуналари билан илҳомлантириши ниҳоятда муҳимдир. Олий эзгуликка интилиш йўлида чекловчи геосиёсий занжирлар узилиши зарур. Нигоҳимизни келажакка қаратишимиз, ҳар қандай қарама-қаршиликнинг олдини олишимиз, дунё бирдамлиги асосларига риоя қилишимиз ва бутун дунёда тинчлик тарафдори бўлишимиз керак”, таъкидлади у.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!